Бюджет кодекси

103-modda. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини тасдиқлаш

(103-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ташкилот бош бухгалтери (унинг ўринбосари) ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиғи (штат жадвалига мувофиқ молиявий-иқтисодий масалалар бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ҳамда ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади. Бюджет маблағларини тақсимловчининг жамланма харажатлар сметаси бюджет маблағларини тақсимловчининг бош бухгалтери (унинг ўринбосари) ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиғи (штат жадвалига мувофиқ молиявий-иқтисодий масалалар бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ҳамда бюджет маблағларини тақсимловчининг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг келгуси молия йил учун йиллик жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 20 декабрига қадар тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг келгуси молия йил учун харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан жорий йилнинг 25 декабрига қадар тасдиқланади. Капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг сметалари буюртмачи томонидан тасдиқланган қурилишларнинг манзилли рўйхатлари ва объектларнинг титул рўйхатлари асосида тузилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини, бюджет маблағларини тақсимловчининг келгуси молия йил учун жамланма харажатлар сметаларини тасдиқлаш жорий молия йилининг 20 декабридан кечиктирмай амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.