Харажатлар сметалари бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан, йил ойлари бўйича тақсимланган ҳолда:
харажатларнинг биринчи — учинчи гуруҳлари бўйича харажатларнинг моддаларига кўра ажратиб;
харажатларнинг тўртинчи гуруҳи бўйича харажатларнинг моддаларига кўра ажратмасдан тузилади.
Харажатлар сметасига харажатларнинг моддалари бўйича тўртинчи гуруҳ харажатлари ёйилмаси, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун устувор равишда кичик тадбиркорлик субъектларидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳларининг рўйхати бўйича харажатлар ёйилмаси илова қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ҳар бир дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси бўйича харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган йиллик жамланма харажатлар сметалари асосида хорижий ва миллий валютада тузилади.
Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари икки нусхада, бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича уч нусхада тузилади.
Иқтисодиёт ва молия органлари ва бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни талаб қилишга ҳақлидир.
Бюджет маблағларини тақсимловчи ўз тасарруфидаги ташкилотлардан келиб тушган харажатлар сметаларини молия йили учун бюджет маблағларини тақсимловчига бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида кўриб чиқади ва бюджет маблағларини тақсимловчининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиладиган жамланма харажатлар сметасини тузади.
Харажатлар сметасининг, жамланма харажатлар сметасининг ва уларга доир иловаларнинг шакллари, шунингдек уларни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn102-modda. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини тузиш
(102-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Oddiy tilda
ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИНИ ТУЗИШ
Нимани англадади
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар йил давомида қандай пул сарфлашини олдиндан режалаштириш. Сметада харажатлар ойлар бўйича ва турлари бўйича ажратилади. Биринчи-учинчи гуруҳ харажатлари батафсил ёзилади, тўртинчи гуруҳ харажатлари жамланган ҳолда ёзилади.
Кимга тегишли
Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилари ва дипломатик ваколатхоналари сметасини тузишга мажбур.
Аmalда
Мактаб директори йил бошида ўқувчилар сони, ўқитувчилар ҳамда коммунал харажатларни ҳисобга олиб, сметасини тузади ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.