Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз вазифалари доирасида қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;
бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича устувор йўналишларни белгилаш;
бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни ижро этиш;
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат дастурлари ҳамда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича давлат органлари, болалар муассасалари, ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир тадбирларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш;
давлатга қарашли болалар муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва нодавлат болалар муассасаларини ривожлантиришга кўмаклашиш чора-тадбирларини кўриш;
бола ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалаш;
ахборот-маърифий фаолиятни амалга ошириш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал этиш.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат органлари ва бошқа органларнинг, ташкилотларнинг бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда бола ҳуқуқлари бўйича ваколатли орган ташкил этилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Bola huquqlarining kafolatlari to'g'risida»gi qonun
5-modda. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ваколатлари
(5-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.