«Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун

4-modda. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати

(4-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш; боланинг камситилишига йўл қўймаслик; боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш; болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш; бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш; бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш; болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш; бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; болаларда ватанпарварлик, фуқаролик, бағрикенглик ва тинчликсеварлик туйғуларини тарбиялаш; болани Ўзбекистон халқининг тарихий ва миллий анъаналари, маънавий қадриятлари ҳамда жаҳон маданияти ютуқлари билан таништириш; боланинг шахсини, унинг илмий, техникавий ва бадиий ижодкорлигини ривожлантириш; болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш; болада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш; бола ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик қилиш; бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш; болаларнинг ижтимоий кўникмасига, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни камайтиришга кўмаклашиш.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Давлат бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун асосий мақсадларни белгилайди. Булар болаларнинг ҳаёти, соғлиги, шарафи ва қадр-қиммати сақланишини таъминлаш, уларга тенг ҳуқуқ берилишини назорат қилиш демак. Давлат болаларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан ривожлантириш, уларда ватанпарварлик туйғусини ўстириш ва ҳуқуқий онгни шакллантириш ишларини амалга оширади. KIMGA TEGISHLI Бу сиёсат Ўзбекистон давлатига, унинг барча органларига ва мансабдор шахсларига тегишли. AMALDA Мектабда ўқувчи болани ўзбек маданияти ва жаҳон адабиёти билан таништириш, унинг ижодий қобилиятини ривожлантириш ва ҳуқуқий онгини ўстириш давлат сиёсатининг амалий кўринишидир.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.