Божхона кодекси

47-modda. Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш муддати

Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномаси икки йил муддатга берилади. Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномасини олган шахс ушбу Кодекснинг 52-моддасига мувофиқ мазкур рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан аввалроқ божхона режимини тугаллаш ҳуқуқига эга. Бир мунча узоқ давом этадиган қайта ишлаш жараёни талаб қилинадиган айрим тоифадаги товарларга нисбатан товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномасининг амал қилиш муддати ваколатли шахснинг аризасига кўра божхона органи томонидан икки йилдан кўпроқ муддатга узайтирилиши мумкин. Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномасининг амал қилиш муддати ва қайта ишлаш муддати товар божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан, товар алоҳида туркумлар билан олиб чиқилганда эса, товарнинг биринчи туркуми божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан бошланади. Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза божхона органига ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашига камида бир ой қолганда берилиши керак. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш рухсатномани олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Ваколатли шахс томонидан божхона органига товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилганлиги рухсатномада кўрсатилган товарни қайта ишлаш муддатини узиб қўймайди ёки тўхтатиб турмайди. Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товар ушбу Кодекснинг 52-моддасига мувофиқ бошқа божхона режимига жойлаштирилиши маълум қилиниши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.