Божхона кодекси

46-modda. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш

(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Товарнинг ва қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган операцияларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш қуйидаги усуллардан бири ёки бир нечтаси ёрдамида амалга оширилиши мумкин: қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарга ваколатли шахс ва (ёки) божхона органи томонидан муҳрлар қўйиш ва, зарур бўлган ҳолларда, штамплар қўйиш, рақамли ва (ёки) бошқа турда тамғалаш; қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарни батафсил тавсифлаш, уни суратга тушириш ёки бошқа ўлчамларда тасвирлаш; қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарнинг олдиндан олинган намуналарини ёки нусхаларини ва уни қайта ишлаш маҳсулотини тадқиқ этиш натижаларини қиёслаш; қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарнинг завод ва серия рақамлари тарзида мавжуд бўлган тамғалашдан ёхуд бошқача тамғалашдан фойдаланиш. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш қонунчиликка мувофиқ бошқа усулларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Ваколатли шахснинг сўровига ва божхона органининг розилигига кўра, олиб чиқилаётган товарни божхона мақсадида идентификациялаш ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар ҳақида, шунингдек қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси тўғрисида тақдим этилган батафсил маълумотларни тадқиқ этиш йўли билан таъминланиши мумкин. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун олиб чиқилаётган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш қуйидаги ҳолларда талаб этилмайди, агар: улар мазкур Кодекснинг 49-моддасига мувофиқ қайта ишлаш учун олиб чиқилган товарга эквивалент бўлган товарни қайта ишлаш натижасида олинган бўлса; қайта ишлаш учун ишлаб чиқаришнинг узлуксиз циклларига тааллуқли технология жараёнидан фойдаланилаётган бўлса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.