Божхона кодекси

341-modda. Божхона назорати остида товарлар ташилаётганда мажбурият бажарилишини таъминлаш учун киритилган депозитни қайтариш

Божхона назорати остида товарлар ташилаётганда мажбурият бажарилишини таъминлаш учун киритилган депозитни қайтариш тўғрисидаги ариза депозит қайси божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига тушган бўлса, ўша божхона органига ёхуд божхона назорати остида товарларни ташиш тугалланаётган божхона органига берилади. Товарларни ташиш мажбуриятлари бажарилганлиги божхона назорати остида товарларни ташиш тугалланаётган божхона органи томонидан тасдиқланганидан кейин икки иш куни ичида божхона органи божхона назорати остида товарлар ташилаётганда мажбурият бажарилишини таъминлаш учун киритилган депозит қайтарилишини амалга оширади. Божхона назорати остида товарлар ташилаётганда мажбурият бажарилишини таъминлаш учун киритилган депозитни қайтариш тўлов қайси валютада киритилган бўлса, ўша валютада божхона органи томонидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.