Божхона кодекси

317-modda. Олиб чиқиладиган товарга доир битимнинг нархидан чиқариб ташланадиган тўловлар ва харажатлар

Олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашда битимнинг нархидан қуйидаги тўловлар ва харажатлар чиқариб ташланади, башарти улар илгари битимнинг нархига киритилган бўлса ва ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин бўлса: саноат қурилмалари, машиналар ёки ускуналар каби товарлар божхона ҳудудидан олиб чиқилганидан сўнг амалга оширилган ускуналарни қуриш, ўрнатиш, йиғиш, монтаж қилиш, созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ёки техник кўмаклашиш харажатлари; товар божхона ҳудудидан олиб чиқилгандан кейинги уни етказиб бериш харажатлари; товар божхона ҳудудидан олиб чиқилганидан кейинги уни етказиб беришни суғурталаш қиймати; импорт қилинган мамлакатда сотувчи томонидан тўланадиган божхона тўловлари. Битимнинг нархи мавжуд бўлмаган тақдирда, олиб чиқиладиган товарнинг божхона қиймати экспорт қилаётган сотувчининг олиб чиқиладиган товарни ишлаб чиқариш ёки олиш, сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатлари тўғрисида декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган харажатлар ҳам ҳисобга олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.