Божхона кодекси

316-modda. Олиб чиқиладиган товарга доир битимнинг нархига киритиладиган харажатлар

Олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашда битимнинг баҳосига қуйидаги харажатлар киритилади, агар бу харажатлар битимнинг баҳосига киритилмаган бўлса: а) товарни божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган жойгача етказиб бериш харажатлари: транспортда ташиш қиймати; товарларни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва тушириш-ортиш харажатлари; суғурталаш қиймати; б) сотувчи томонидан қилинган харажатлар: воситачилик ва брокерлик ҳақи, бундан товарни харид қилиш бўйича воситачилик ҳақи мустасно; контейнерларнинг ва (ёки) бошқа кўп марта ишлатиладиган идишларнинг қиймати, агар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ уларга баҳоланаётган товар билан бир бутун деб қаралса; ўров-жойлашнинг қиймати, шу жумладан ўраш-жойлаш материалларининг ва ўраш-жойлаш ишларининг қиймати; в) интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун сотиб олувчи баҳоланаётган товарни сотиш шартлари сифатида бевосита ёки билвосита тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар; г) сотувчининг баҳоланаётган товарни кейинчалик божхона ҳудудидан ташқарида ҳар қандай тарзда қайта сотиш, ўтказиш ёки ундан фойдаланишдан олинган бевосита ёки билвосита даромадининг бир қисми. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган битимнинг баҳосига қўшиладиган компонентлар тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар (ташиш, суғурталаш, сертификатлаштириш, брокерлик хизматлари) учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, чеклар) асосида аниқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.