Божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият:
товар божхона тўловларини тўлаш назарда тутилган божхона режимига жойлаштирилганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда;
ушбу Кодекснинг 201-моддасига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини амалга ошириш натижасида божхона тўловлари қўшимча ҳисобланган тақдирда юзага келади.
Божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари ҳоллари аниқланмаган, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилмаган ёки бошқа божхона режимига жойлаштирилган товарларга нисбатан қуйидаги ҳолларда божхона тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келмайди ёки тўланган божхона тўловлари қайтарилиши лозим:
агар бундай товарлар давлат мулкига ўтказилган ёки йўқ қилинган ёхуд ўзининг истеъмол хоссаларини йўқотиш ҳолатига келтирилган бўлса;
агар бундай товарлар авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ қилинган ёки қайтариб бўлмас тарзда йўқотилган бўлса. Ушбу йўқ қилинганлик ёки йўқотилганлик ҳолатлари ваколатли шахс ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши керак;
бундай товарлар табиий равишда камайган тақдирда, бунда табиий камайиш ҳолати ваколатли шахс ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
lex.uz’dagi asl matn294-modda. Божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият
(294-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.