Божхона кодекси

293-modda. Божхона тўловлари ставкаларининг турлари ва уларни ҳисоблаб чиқариш тартиби

Божхона тўловлари ставкаларининг турлари қуйидагилардан иборат: тўлов ундириладиган товарнинг божхона қийматига нисбатан фоизларда ҳисобланадиган адвалор ставка; тўлов ундириладиган товар бирлиги учун белгиланган миқдорда ҳисобланадиган хос ставка; божхона тўловлари ставкаларининг адвалор ва хос турларини ўз ичига оладиган аралаш ставка. Адвалор ставка белгиланган товар бўйича божхона тўловларининг суммаси божхона тўловлари адвалор ставкасининг товарнинг божхона қийматига кўпайтмаси сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Хос ставка белгиланган товар бўйича божхона тўловларининг суммаси божхона тўловларининг хос ставкасининг товар миқдорига кўпайтмаси сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Божхона қийматига нисбатан фоизлардаги аралаш ставка қўлланилган, лекин тўлов ундириладиган товар бирлиги учун белгиланган ставкадан кам бўлмаган ҳолда қўлланилган тақдирда, божхона тўловларининг суммаси адвалор ва хос ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган суммаларнинг энг кўпига тенгдир. Божхона қийматига нисбатан фоизлардаги аралаш ставка ва тўлов ундириладиган товар бирлиги учун белгиланган ставка қўлланилган тақдирда божхона тўловларининг суммаси божхона тўловларининг адвалор ва хос ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган сумма йиғиндисига тенгдир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.