Божхона кодекси

249-modda. Божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар

Божхона расмийлаштируви учун божхона органларига рўйхати ва топширилиш муддатлари ушбу Кодексда белгиланган ҳужжатлар ҳамда маълумотлар тақдим этилиши керак. Товарларнинг божхона расмийлаштируви божхона органларининг ахборот тизимидаги тўловчининг шахсий ҳисобварағи бўйича божхона тўловлари тўланганлиги (божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга муҳлат берилган ҳоллар бундан мустасно) тўғрисидаги, хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Тегишли божхона режимига жойлаштириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олинишини талаб этувчи товарларнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда божхона органи божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатнинг мавжудлигини текширади. Божхона органларининг ахборот тизимида тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда божхона органлари божхона расмийлаштирувини рад этиш ҳуқуқига эга. Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз товарнинг чиқариб юборилишига йўл қўйган божхона органининг мансабдор шахси белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.