Божхона кодекси

248-modda. Божхона расмийлаштирувининг бошланиши ва тугалланиши

(248-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Божхона расмийлаштируви божхона органига товарлар ва (ёки) транспорт воситалари хусусида ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан, ушбу Кодекснинг 162-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, оғзаки маълум қилинган ёхуд жисмоний шахснинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ниятидан далолат берувчи бошқа ҳаракатлар бажарилган пайтдан эътиборан бошланади. Божхона расмийлаштируви божхона органи ва декларант ёхуд ваколатли шахс ўртасидаги товарларни божхона режимига жойлаштириш ва (ёки) божхона режимининг амал қилишини тугаллаш, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ёхуд ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тартибга солинганидан кейин тугалланади. Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви: қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ветеринария, фитосанитария назорати, экологик назорат ва бошқа турдаги давлат назорати амалга оширилганидан кейин; агар рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, мазкур ҳужжатларнинг мавжудлиги тасдиқланганидан кейин тугалланади. Товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни текшириш божхона декларацияси қабул қилинган ва барча зарур ҳужжатлар ҳамда маълумотлар тақдим этилган кундан эътиборан бир иш куни ичида божхона органи томонидан амалга оширилади. Мазкур муддат хавфларни бошқариш тизимида белгиланган зарур тадбирларни, шунингдек бошқа давлат органлари томонидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари устидан назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган вақтни ўз ичига олмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.