Божхона кодекси

246-modda. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш

Ваколатли шахс томонидан танланган божхона режимига жойлаштириладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартиби фойдаланилаётган транспортнинг турлари, товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтаётган жисмоний шахсларнинг тоифалари ҳисобга олинган ҳолда, божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг турига қараб қўлланилади. Божхона расмийлаштируви товарларнинг ишлаб чиқарилган, жўнатилган ва келиб тушган мамлакатидан, божхона чегараси орқали олиб ўтиш мақсадидан ва божхона ҳудудида фойдаланилишидан қатъи назар амалга оширилади. Бошқа давлатларнинг божхона назорати учун фойдаланиладиган ҳужжатлари божхона расмийлаштирувини соддалаштириш ва тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қўлланилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.