Божхона кодекси

245-modda. Валютага оид қонунчилик бузилишларининг белгилари божхона органлари томонидан аниқланган тақдирда кўриладиган чоралар

(245-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Валютага оид қонунчилик бузилишларининг белгилари аниқланган тақдирда божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини қуйидаги фактлардан хабардор қилади: олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона органига товарнинг фактура қийматини экспорт қилувчи (импорт қилувчи) мамлакатда товарнинг маълум қилинган қийматига нисбатан асоссиз равишда ошириш (камайтириш) мақсадида нотўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганлиги; товарларнинг контрактлар (шартномалар, келишувлар) бўйича контрагент бўлмаган етказиб берувчилардан келиб тушганлиги; экспорт-импорт операциялари амалга оширилаётганда қонунчиликни бошқа тарзда бузиш ҳоллари. Тақдим этилган фактлар солиқ органлари томонидан тасдиқланган, шунингдек валютани назорат қилиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этилганлик фактлари бошқа ваколатли органлар томонидан тақдим этилган тақдирда божхона органлари: Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини контрактлар бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи узилгунига қадар рад этишга бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; қўшимча божхона тўловларини ҳисоблаб чиқаришга ва ундиришга; валюта тушумлари билан боғлиқ материалларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига беришга; «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳуқуқлар доирасида бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.