Агар халқаро юк ташишни амалга ошираётган, бунга рухсат этилган автотранспорт воситасида жиддий носозликлар аниқланса, божхона органлари автотранспорт воситасининг ҳаракатланишини давом эттиришни тақиқлаб қўйиши ёхуд назорат бўйича зарур чоралар кўриб, автотранспорт воситасининг юришда давом эттиришига рухсат бериши мумкин.
Рухсат этилган автотранспорт воситаси мумкин қадар қисқа вақтда ва ундан юкларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун қайта фойдаланилгунига қадар қониқарли ҳолатга келтирилиши керак.
Автотранспорт воситаси таъмирлаш натижасида ташишга рухсат этиш шартларига мос келадиган ҳолатга келтирилганидан сўнг у гувоҳноманинг амал қилишини тиклайдиган божхона органига тақдим этилиши керак.
Жиддий носозликлар аниқланган автотранспорт воситасидан ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланганидек, тегишли таъмирлаш ўтказилмагунига қадар юкларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун яна фойдаланилиши мумкин эмас.
Гувоҳномага киритилган ҳар бир қайд унинг киритилиш санаси қўйилган ҳолда, ушбу қайдни киритган божхона органи мансабдор шахсининг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши керак.
Агар автотранспорт воситасида божхона органларининг фикрича жиддий хусусиятга эга бўлмаган ва божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишига имкон яратмайдиган носозликлар бўлса, бу транспорт воситасидан кейинчалик юкларни ташиш учун фойдаланишга рухсат этилиши мумкин. Гувоҳноманинг эгаси бўлган аризачи мазкур носозликлар тўғрисида хабардор қилинади ва у ўзининг автотранспорт воситасини тегишли тарзда таъмирлаши керак.
lex.uz’dagi asl matn234-modda. Гувоҳномага қайдлар киритиш тартиб-таомили
(234-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.