Божхона кодекси

233-modda. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг дубликатини бериш

Гувоҳнома қайта расмийлаштирилмайди. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагач гувоҳноманинг амал қилиши аризачининг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза божхона органига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар берилиши лозим. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш гувоҳнома бериш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун божхона йиғими ундирилмайди. Гувоҳнома йўқотилган ёки унга шикаст етказилган тақдирда дубликат берилмайди. Бунда аризачининг аризасига кўра умумий асосларда янги гувоҳнома берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.