Божхона кодекси

223-modda. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришнинг қўлланилиши

(223-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно: товарларни ташиш ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ амалга оширилган тақдирда; миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни ташиш товарларни божхона назорати остида ташиш учун жиҳозланган транспорт воситаларида амалга оширилган тақдирда; ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланган тақдирда; товарлар божхона ҳудудига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак сифатида, шунингдек халқаро почта жўнатмалари ва фельдъегер почтаси сифатида, тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда олиб кирилганда. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш автотранспорт воситаси жўнатувчи божхона органига етиб келган пайтдан эътиборан олти соатдан кечиктирмай бошланади. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш битта ёки бир нечта автотранспорт воситасига нисбатан амалга оширилиши мумкин, лекин уларнинг сони йигирматадан ошмаслиги керак. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш учун божхона йиғими ундирилади. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади. Божхона органлари чет эл товарларини ташиётган транспорт воситаларининг хавфларни баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда божхона кузатувини амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.