Божхона кодекси

222-modda. Товар божхона назорати остида ташилаётганда божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари

(222-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Чет эл товари божхона назорати остида ташилаётганда божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат: божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўллаш; товарнинг божхона ташувчиси томонидан ташилиши; ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлашни тақдим этиш. Агар товарларни божхона назорати остида ташиётган транспорт воситаси ушбу Кодекс 227-моддасининг биринчи қисми талабларига мувофиқ бўлмаса, жўнатувчи божхона органи товарларни божхона назорати остида ташишга транспорт воситасини лозим даражада жиҳозлаш ёхуд мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш шарти билан рухсат беради. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлар қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди, агар: товарлар темир йўл, ҳаво ва қувур транспортида ёки электр узатиш линиялари орқали ташилаётган бўлса; ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланган бўлса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.