Божхона кодекси

207-modda. Божхона органлари томонидан хавфни баҳолаш ва бошқариш

(207-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона иши соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги тўғрисидаги, шу жумладан текширувлар амалга оширилиши босқичида турган, шунингдек процессуал қарор қабул қилинган барча ҳуқуқбузарлик фактлари ҳақидаги статистик ва тезкор ахборотни тўплайди, умумлаштиради ҳамда таҳлил қилади. Хавф профиллари ва уларни аниқлаш ҳамда қўллаш муддатлари, мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади. Хавф профилларидан божхона назорати ўтказилаётганда божхона назорати шаклларини қўллаш учун божхона органлари томонидан фойдаланилади ва улар товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишни чеклаш учун асос бўла олмайди. Энг кам ёки энг кўп хавф тоифасига киритиш, шунингдек божхона тартиб-таомиллари айрим турларининг ҳамда божхона назорати айрим шаклларининг қўлланилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда белгиланади. Хавфнинг белгиланган профиллари ва индикаторлари таркиби божхона органлари томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган ва бошқа шахсларга ошкор этилиши мумкин эмас, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.