Божхона кодекси

206-modda. Дастлабки маълумотни тақдим этиш

(206-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Хавфни бошқариш тизимини қўллашда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, ташувчилар, божхона иши соҳасида лицензияларга ва рухсатномаларга эга бўлган шахслар томонидан юк, йўловчилар, транспорт воситалари тўғрисида дастлабки тарзда тақдим этилган ахборотдан фойдаланилади. Божхона органлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ чет давлатларнинг божхона органлари ва халқаро ташкилотлар билан дастлабки ахборот алмашинувини амалга оширади. Ваколатли шахслар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали олиб кирилиши кутилаётган товарлар ҳамда транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборотни улар амалда етиб келгунига қадар Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали божхона органларининг ахборот тизимига тақдим этиши шарт. Ваколатли шахслар тақдим этиладиган дастлабки ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.