Божхона кодекси

181-modda. Ваколатли шахснинг ёки ташувчининг божхона назорати зоналари чегараларини кесиб ўтишдаги ва мазкур зоналар доираларида ҳаракатланишдаги мажбуриятлари

(181-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Божхона назорати зонаси чегарасини кесиб ўтаётганда ва унинг доираларида ҳаракатланаётганда ваколатли шахс ёки ташувчи: божхона органлари томонидан белгиланган жойларда тўхташи ва ҳаракатни давом эттириши; товарларни ва транспорт воситаларини фақат белгиланган йўналишлар бўйича олиб ўтиши; божхона органи мансабдор шахсларининг талабларига кўра товарларни ва транспорт воситаларини, шунингдек божхона назорати учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиши шарт. Божхона назорати зонаси чегарасини кесиб ўтаётганда ва унинг доирасида ҳаракатланаётганда ваколатли шахснинг ёки ташувчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.