Божхона назорати зоналари божхона чегараси бўйлаб, шунингдек қуйидаги жойларда ташкил қилинади:
божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган жойларда;
божхона тартиб-таомиллари ва операциялари бажариладиган жойларда;
товарлар божхона назорати остида сақланадиган, бошқа транспорт воситасига ортиладиган, божхона кўздан кечирувидан ва божхона кўригидан ўтказиладиган жойларда;
божхона назорати остидаги товарларни ташиётган транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларида.
Божхона назорати зоналарининг доиралари физик-географик ва маҳаллий шароитларни, ташқи иқтисодий ва хўжалик фаолиятининг хусусияти ва жадаллигини, шунингдек унда белгиланган режимни сақлаб туришга бевосита таъсир кўрсатадиган бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Божхона назорати зоналари тегишли белгилар билан қўйилади. Божхона назорати зонасининг майдони барча мажбурий божхона тартиб-таомиллари тўлиқ ҳажмда бажарилиши учун етарли бўлиши керак.
Доимий божхона назорати зоналари доираларида божхона органлари томонидан жисмоний шахсларнинг, товарларнинг ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишлари белгиланади. Зарур бўлган ҳолларда, йўналишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмалари ва (ёки) ҳудудида божхона органлари ўз вазифаларини бажараётган ташкилот билан келишилади.
lex.uz’dagi asl matn180-modda. Божхона назорати зоналарини ташкил этиш жойлари ва доиралари
(180-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.