Божхона кодекси

161-modda. Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлар учун олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви

(161-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Темир йўл транспортида божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахсларга, башарти божхона назорати қоидаларига риоя этилса, транспорт воситасини тарк этмаган ҳолда божхона операцияларидан ўтиш имконияти берилади. Жисмоний шахс томонидан олиб ўтилаётган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари уларнинг божхона расмийлаштирувини дарҳол амалга ошириш ёки божхона тўловларини дарҳол тўлаш имкони бўлмаган тақдирда вақтинча сақлаш учун жойлаштирилиши ёки божхона ҳудудидан олиб чиқилиши лозим. Жисмоний шахслар томонидан божхона ҳудудига соддалаштирилган тартибда нотижорат мақсадлар учун олиб кирилаётган ва унинг ташқарисига олиб чиқилаётган товарларга божхона мақсадлари учун тегишинча эркин муомалага чиқарилган ёхуд экспорт божхона режимида олиб чиқилган товарлар сифатида қаралади. Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлар учун олиб кирилаётган, божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ бўлган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.