Божхона кодекси

160-modda. Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахслари томонидан товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини нотижорат мақсадларда вақтинча олиб чиқиш

Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахслари божхона ҳудудидан ташқарида ўзларига нотижорат мақсадларда зарур товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини хорижий давлатда вақтинча бўлиш муддатига вақтинча олиб чиқишга ҳақли. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари уларни вақтинча олиб чиқиш ва божхона ҳудудига қайтариб олиб киришда божхона тўловлари тўлашдан озод этилади. Агар вақтинча олиб чиқилаётган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини идентификациялаш уларни божхона тўловларини тўлашдан озод этилган ҳолда божхона ҳудудига қайтариб олиб киришга ёрдам берадиган бўлса, божхона органлари вақтинча олиб чиқилаётган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахсининг сўровига кўра идентификациялаши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.