Божхона кодекси

136-modda. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

(136-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан 2022 йил 3 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон)

Божхона органи тегишли рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани олганидан сўнг ушбу Кодексда назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя этилганлигини текширади. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш ва божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда божхона органи: ваколатли органларнинг рухсатномалари мавжудлигини текширади, агар товарлар ёки қайта ишлаш маҳсулотлари шу органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса; қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини белгилайди; қайта ишлаш маҳсулотларининг мажбурий чиқиш нормаларини аниқлашда қийинчилик бўлган тақдирда ўрганиб чиқиш, тадқиқ этиш, текшириш ёки бошқа илмий ва техник жиҳатдан баҳо бериш учун учинчи шахсларни жалб қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.