Божхона кодекси

135-modda. Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза

(135-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризанинг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада ваколатли шахснинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада ваколатли шахснинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг ўз аризаси бўйича қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарни ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигидир. Ушбу Кодекснинг 134-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар ваколатли шахс томонидан божхона органига Интерактив давлат хизматларининг ягона портали орқали «бир дарча» принципи бўйича тақдим этилади. Ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар божхона органи унинг аксини тасдиқламагунича барча ҳолларда тўғри деб ҳисобланади. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик ваколатли шахснинг зиммасида бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.