Божхона кодекси

13-modda. Товар ва транспорт воситаси

Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси товар ҳисобланади, бундан ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган транспорт воситаси мустасно. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товар ёхуд божхона ҳудудида эркин муомалага чиқарилган ёки ушбу Кодексга мувофиқ шундай мақомга эга бўлган товар Ўзбекистон товаридир. Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилмаган товар, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ чет эл товари мақомини олган товар чет эл товаридир. Товарларни ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган восита транспорт воситасидир. Транспорт воситаси ҳар қандай сув кемасини, ҳаво кемасини, автотранспорт воситасини, темир йўл транспорт воситасини (темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибини, темир йўл ҳаракатдаги таркибининг бир қисмини) ёки контейнерни, шунингдек уларнинг ўз конструкциясига мувофиқ техник паспортларида ёки техник формулярларида назарда тутилган эҳтиёт қисмларни, анжомларни ва ускуналарни, суюқлик сақлаш идишларидаги ёқилғи-мойлаш материалларини, совутувчи ва бошқа хил техник суюқликларни, агар улар мазкур транспорт воситалари билан бирга ташилаётган бўлса, ўз ичига олади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.