Божхона кодекси

129-modda. Товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари

(129-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан 2022 йил 3 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон)

Товардан давлат фойдасига воз кечиш давлатнинг бирор-бир харажат қилишига сабаб бўлмаслиги керак. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига қуйидаги товар жойлаштирилмайди: божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товар; муомаладан чиқарилган ёки муомаласи чекланган товар; агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, божхона органларининг ахборот тизимида унга нисбатан ушбу органларнинг тегишли рухсатномаси бўлмаган товар. Товардан давлат фойдасига воз кечган ваколатли шахс уни божхона органи томонидан белгиланадиган жойга етказиб бериш билан боғлик барча харажатларни ўз зиммасига олади. Товар давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилганидан кейин ваколатли шахс мазкур божхона режимини бошқасига алмаштиришга ҳақли эмас. Товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришнинг қонунийлиги учун ҳар қандай учинчи шахс олдида жавобгарлик ваколатли шахснинг зиммасида бўлади. Божхона органи: ваколатли шахс давлат фойдасига воз кечган товарга нисбатан учинчи шахсларнинг бирор-бир мулкий талабини қаноатлантирмайди; товар давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилгунига қадар ташувчининг, омбор эгасининг ёки бошқа шахсларнинг шу товарни ташиш, сақлаш, у билан юк операциялари ва бошқа операциялар ўтказиш билан боғлиқ бирор-бир харажатининг ўрнини қопламайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.