30. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:
а) суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти
БҲМнинг 10 баравари
б) фонд биржаси фаолияти ва қимматли қоғозларга доир биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти
БҲМнинг 4 баравари
в) лотереялар ташкил этиш фаолияти
БҲМнинг 18 500 баравари
г) букмекерлик фаолияти
БҲМнинг 37 000 баравари
д) Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти
БҲМнинг 37 000 баравари
Изоҳ . «г» ва «д» кичик бандларда назарда тутилган давлат божларининг миқдорлари давлат божини тўлаш кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига кўпайтирилган миқдорда бир йиллик миқдори ҳисобидан белгиланган. Давлат божи белгиланган миқдорларда ҳар йили тўланади.
Навбатдаги йиллик тўлов лицензия олинган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан камида 30 кун олдин тўланади, навбатдаги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.
«в», «г» ва «д» кичик бандларда назарда тутилган лицензияларни ўзгартирилганлик учун мазкур кичик бандларда белгиланган давлат божларининг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
«в», «г» ва «д» кичик бандларда назарда тутилган лицензияларни қайта расмийлаштирилганлик учун БҲМнинг 500 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
lex.uz’dagi asl matnДавлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)
30-band. 30. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.