3. Маъмурий судларга бериладиган:
а) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалар бўйича
фуқаролардан
БҲМнинг 5 баравари
юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан
БҲМнинг 20 баравари
б) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича
фуқаролардан
БҲМнинг 70 фоизи
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан
БҲМнинг 10 баравари
б 1 ) зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги аризалар (шикоятлар) бўйича
зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаб суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
в) нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувини рўйхатга олиш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан)
БҲМнинг 1 баравари
г) давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалар (шикоятлар) бўйича
фуқаролардан
БҲМнинг 1 баравари
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан
БҲМнинг 10 баравари
д) апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан
аризалар (шикоятлар) берилганда тўланиши лозим бўлган ставканинг 50 фоизи
е) суд ҳужжатларининг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини, шунингдек тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига биноан судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалардан
ҳужжатнинг ҳар бир бети учун — БҲМнинг 2 фоизи
Изоҳ . Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Фуқаролар давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судларга мурожаат қилганда ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган давлат божини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди. Бунда давлат божининг қолган қисми қонунда белгиланган тартибда ишни кўриш натижалари бўйича ундирилади.
3 1 . Жиноят ишлари бўйича судларда:
ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун
ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи
lex.uz’dagi asl matnДавлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)
3-band. 3. Маъмурий судларга бериладиган:
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.