Давлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)

2-band. 2. Иқтисодий судларга бериладиган:

2. Иқтисодий судларга бериладиган: а) мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда б) номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари в) тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3 баравари г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари д) апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи Изоҳ . Мулкий хусусиятга эга низолар бўйича давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ставкалар. е) суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра иқтисодий суд томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи ж) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 2 баравари ж 1 ) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 2 баравари Изоҳ . Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. з) чет давлат судлари ва арбитражлар қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 2 баравари
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.