19. Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш, чиқиш ёки кириш-чиқиш визаларини берганлик ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун тўланадиган давлат божи:
а) қуйидаги муддатларга чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш, чиқиш ёки кириш-чиқиш визаларини берганлик ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун
етти кунгача
БҲМнинг 2 баравари
ўн беш кунгача
БҲМнинг 2 баравари
ўттиз кунгача
БҲМнинг 2 баравари
уч ойгача
БҲМнинг 3 баравари
олти ойгача
БҲМнинг 5 баравари
бир йилгача
БҲМнинг 6 баравари
Туркманистон Республикаси фуқаролари учун бир йилгача
БҲМнинг 20 баравари
Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси фуқаролари учун бир йилгача
БҲМнинг 1 баравари
визалар асосида яшайдиган Aмерика Қўшма Штатлари фуқаролари учун, шунингдек 16 ёшга тўлмаган Aмерика Қўшма Штатлари фуқаролари учун бир йилгача
БҲМнинг 6 баравари
Изоҳ . Виза бир неча марта расмийлаштирилганлиги учун бож ставкаси БҲМнинг 40 фоизига кўпаяди.
б) қуйидаги муддатларга чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп маротабали кириш-чиқиш визаларини расмийлаштирганлик учун
олти ойгача
БҲМнинг 6 баравари
бир йилгача
БҲМнинг 10 баравари
икки йилгача
БҲМнинг 12 баравари
уч йилгача
БҲМнинг 14 баравари
в) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визасининг амал қилиш муддатида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик ҳамда визанинг амал қилиш муддати узайтирилган даврда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни узайтирганлик учун
бир ойгача
бепул
икки ойгача
БҲМнинг 2 баравари
уч ойгача
БҲМнинг 2 баравари
олти ойгача
БҲМнинг 4 баравари
бир йилгача
БҲМнинг 8 баравари
икки йилгача
БҲМнинг 10 баравари
уч йилгача
БҲМнинг 12 баравари
г) қуйидаги муддатларга МДҲга аъзо давлатлар фуқароларини, шунингдек фуқаролик ҳақида белгилари бўлмаган собиқ СССР паспортлари билан МДҲга аъзо давлатлардан келган шахсларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун
бир ойгача
бепул
бир ойдан олти ойгача
БҲМнинг 20 фоизи
олти ойдан ортиқ
БҲМнинг 40 фоизи
д) чет эл фуқаросининг, шу жумладан МДҲга аъзо давлат фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга оид ҳужжатларини кўриб чиққанлик ва рухсатномасини расмийлаштирганлик учун
БҲМнинг 2 баравари
е) чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақидаги маълумотномаларни берганлик учун
БҲМнинг 40 фоизи
lex.uz’dagi asl matnДавлат божи ставкалари (Давлат божи тўғрисидаги қонун иловаси)
19-band. 19. Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш, чиқиш ёки кириш-чиқиш визаларини берганлик ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун тўланадиган давлат божи:
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.