Жисмоний шахс вафот этган тақдирда банк сирини ташкил этувчи маълумотлар васиятномада кўрсатилган шахсларга, меросхўрларга ва васиятномани ижро этувчига ушбу Қонунда белгиланган тартибда, хизмат кўрсатувчи банк томонидан тақдим этилади.
Нотариал ва консуллик муассасалари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, агар банк сирини ташкил этувчи маълумотлар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш чоғида мерос мол-мулкнинг таркиби ва жойлашган ерини текшириш учун зарур бўлса, ушбу маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Қайта ташкил этилган юридик шахснинг банк сирини ташкил этувчи маълумотлари унинг ҳуқуқий ворисларига ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тақдим этилади.
Агар ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган субъектларнинг банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги мурожаатлари қонунчиликка мувофиқ тақдим этилмаса, банк камчиликларни ва мурожаатни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини кўрсатган ҳолда ариза берувчини бу ҳақда беш иш куни ичида хабардор қилади.
Юқорида кўрсатилган шахслар томонидан ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ тақдим этилганда банк мурожаат этувчига тегишли мижоз тўғрисидаги тўлиқ ахборотни ва барча ҳужжатларни ёпиқ ва муҳрланган конвертда ёки ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида ҳимояланган алоқа каналлари воситасида беш иш куни ичида тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Банк сири тўғрисида»ги қонун
13-modda. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни васиятномада кўрсатилган шахсларга, меросхўрларга, васиятномани ижро этувчига, ҳуқуқий ворисларга, нотариал ва консуллик муассасаларига тақдим этиш
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.