«Банк сири тўғрисида»ги қонун

12-modda. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тартиби

(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)

Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга, прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органларига ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга, шунингдек давлат ижрочисига тақдим этиш, бунинг учун ушбу Қонунда назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, уларни сўраётган органга ёпиқ ва муҳрланган конвертда ёки ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида ҳимояланган алоқа каналлари воситасида юбориш орқали амалга оширилади. Кредит ахборотини кредит бюроларига тақдим этиш кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.