«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

75-modda. Банкнинг ва банклар гуруҳининг аудиторлик текширувини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотига доир талаблар

(75-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)

Банк молиявий ҳисоботининг ва банклар гуруҳи консолидациялашган молиявий ҳисоботининг аудиторлик текшируви штатида Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга камида икки нафар аудитори (аудиторлик ташкилоти раҳбарини ҳисобга олган ҳолда) мавжуд бўлган аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилади. Аудиторлик ташкилоти банкка алоқадор шахс бўлмаслиги ва унинг олдида пул мажбуриятларига эга бўлмаслиги керак. Банк билан (банклар гуруҳининг асосий банки билан) аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартномаларда аудиторлик ҳисоботининг Марказий банкка топширилишини чекловчи қоидалар бўлмаслиги керак. Аудиторлик ташкилоти: банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларининг қўпол бузилишига олиб келувчи; банк фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган; молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида фикр билдиришни аудиторлик ташкилоти томонидан рад этишга ёки фикрларни қўшимча шарт билан билдиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида Марказий банкни дарҳол хабардор этиши шарт. Марказий банкнинг талабига кўра аудиторлик ташкилоти аудиторлик ҳисоботи билан боғлиқ қўшимча тушунтиришлар тақдим этиши керак. Банкларда аудиторлик текширувини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, аудиторнинг малака сертификатини бериш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.