«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

45-modda. Пруденциал назорат

(45-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш ва қисқартириш мақсадида Марказий банк, башарти банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилса, банклар фаолияти устидан пруденциал назоратни таъминлайди. Пруденциал назоратни таъминлаш учун Марказий банк: банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг пруденциал талабларига мувофиқ бўлиши учун банклар томонидан фойдаланиладиган тизимлар, стратегиялар, тартиб-таомиллар ҳамда механизмлар устидан; банкларга таҳдид солаётган ёки таҳдид солиши мумкин бўлган таваккалчиликлар, оқилона бошқарув таъминланганлиги ҳамда таваккалчиликларни мувофиқлаштирувчи механизмлар банкларнинг капитали ва ликвидлиги билан қопланганлиги устидан; банкларнинг таваккалчиликни бошқариш, шунингдек корпоратив бошқарув жиҳатидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга оширади. Банклар ўзининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг пруденциал талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни Марказий банкка тақдим этиши шарт. Банкларнинг ички бошқарув механизмлари, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларнинг юритилиши, шунингдек маъмурий тартиб-таомиллари банкларнинг пруденциал талабларга мувофиқлигини текшириш имконини бериши керак. Банклар Марказий банк томонидан пруденциал талабларга мувофиқликни текшириш учун битимлар ва операцияларни Марказий банк томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ рўйхатга олиши шарт. Марказий банк банклар капиталининг монандлигини уларнинг таваккалчиликлари соҳасидан келиб чиқиб баҳолаш учун уларнинг фаолияти, ташкил этилиши ва ички жараёнлари тўғрисида ахборот олиш мақсадида банклар билан ҳамкорлик қилади. Зарур ҳолларда Марказий банк назорат вазифаларини бажариш учун ташқи экспертларни жалб этишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.