«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

44-modda. Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш

Банкларнинг банкка алоқадор бўлган шахслар билан ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахслар билан тузадиган шартномалари банкка алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартномаларга қараганда анча қулай шартларга асосланган ҳолларда уларнинг бундай шартномаларни тузиши тақиқланади. Анча қулай шартларни тақдим этиш қуйидагиларни англатади: банк банкка алоқадор бўлмаган шахслар билан уларнинг табиати, мақсади, хусусиятлари ва банкнинг таваккалчилигидан келиб чиқиб тузмайдиган битимни банкка алоқадор шахс билан ёки шундай шахснинг манфаатларини кўзлаб тузилишини; бошқа шахсларга нисбатан молиявий операцияларни амалга оширганлиги учун пастроқ тарзда мукофотлар олинишини ва тўловларни пастроқ тарзда ундирилишини ёки таъминотни бошқа шахслардан талаб қилинадиган қийматдан юқорироқ қиймат бўйича қабул қилинишини. Банк ўзига алоқадор шахсларга таъминланмаган (ишончга асосланган кредитлар) кредитлар (қарзлар) бериши мумкин эмас. Банк ўзига алоқадор шахслар билан ушбу модданинг талабларини ҳисобга олган ҳолда фақат банк кузатув кенгашининг қарорига кўра битимлар тузиши мумкин. Агар шахс банк билан битим тузиш бўйича шартнома имзоланганидан кейин банкка алоқадор шахсга айланса, банкнинг кузатув кенгаши шахс банкка алоқадор шахсга айланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мазкур шартномани маъқуллаши ёки уни бекор қилиш тўғрисида фармойиш бериши керак. Кузатув кенгашининг аъзоси банк билан ўзи ўртасида ёки ўзига алоқадор шахс ўртасида тузилган ёки тузиладиган битим масаласи кўрилаётган кузатув кенгаши йиғилишида ҳозир бўлмаслиги, кузатув кенгаши қабул қиладиган қарорга таъсир кўрсатишга уринмаслиги керак. Банк ўзига алоқадор бўлган шахслар билан тузилган битимларнинг алоҳида рўйхатини юритиши ва Марказий банкни банкка алоқадор шахслар билан битимлар тузилиши олдидан хабардор этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.