«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

42-modda. Банк ва банклар гуруҳининг ички назоратига ҳамда таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар

(42-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)

Банк ва банклар гуруҳи Марказий банк томонидан белгиланган ички назоратга ҳамда таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талабларга риоя этиши шарт. Марказий банкнинг талаблари банк амалга ошираётган фаолият турининг тизимли аҳамиятини, ўзига хос хусусиятини, миқёсини ва мураккаблигини мутаносиблик принципини инобатга олган ҳолда ҳисобга олади. Банк ва банклар гуруҳининг ички назоратига ҳамда таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир Марказий банк талаблари жумласига қуйидагилар киради: ички ва ташқи фойдаланувчилар учун молиявий, назоратга оид ҳамда бошқа ҳисоботларнинг тўлиқлигини, ишончлилигини ва ўз вақтидалигини, шунингдек ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизлигини таъминлаш; банк томонидан пруденциал талаблар бажарилишини таъминлаш; банкда банк учун аҳамиятли бўлган таваккалчиликларни аниқлаш ва бошқариш, стресс-тестдан ўтказиш бўйича тасдиқланган сиёсатининг, шунингдек банк учун аҳамиятли таваккалчиликлар ва капитал бўйича ҳисобот тизимининг мавжудлиги; банк учун аҳамиятли таваккалчиликларни бошқаришга ва уларнинг самарадорлигини баҳолашга доир сиёсатларнинг банк томонидан изчил амалга оширилиши ҳамда уларга риоя этилиши; банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган таваккалчиликларнинг энг юқори миқдорларига ва капиталнинг монандлигига, таваккалчиликларни бошқариш бўйича банкда қўлланилаётган тартиб-таомилларнинг самарадорлигига ҳамда уларни қўллаш изчиллигига банкнинг риоя этиши устидан кузатув кенгаши томонидан назоратни амалга ошириш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.