Банкнинг исломий молия кенгаши банкдаги исломий банк фаолияти исломий молия стандартларига мувофиқ тарзда амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Банкнинг исломий молия кенгаши вазифалари жумласига қуйидагилар киради:
банк исломий молия операцияларининг исломий молия стандартларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мувофиқлик билан боғлиқ масалалар ва мурожаатлар бўйича хулосалар тақдим этиб бориш;
исломий молия операциялари билан боғлиқ шартномалар, ички ҳужжатлар ва ҳисоботлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш;
исломий банк фаолияти, шу жумладан исломий молия операциялари ва улар билан боғлиқ бўлган шартномалар ҳамда ҳужжатлар бўйича банк томонидан амал қилиниши шарт бўлган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган қарорларни қабул қилиш;
исломий банк фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ҳамда ички назорат тизимини жорий этишда банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарувига ўз хулосалари орқали кўмаклашиш.
Банкнинг исломий молия кенгаши банкнинг уставига асосан бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
Банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари Марказий банк билан келишилган ҳолда ҳамда банкнинг кузатув кенгаши тавсияси асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади ва уларнинг аъзолиги тугатилади.
Банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари сони уч нафардан кам бўлмаслиги керак.
Банкнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорлари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлари банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси бўлишига йўл қўйилмайди.
Банкнинг исломий молия кенгаши банкдаги исломий банк фаолиятининг исломий молия стандартларига мувофиқлигини баҳолайди ва баҳолаш натижалари бўйича банк акциядорларининг умумий йиғилишига бир йилда камида бир маротаба ҳисобот тақдим этади.
Банк исломий молия кенгашининг вазифалари банк акциядорларининг умумий йиғилишига ёки банкнинг бошқа бошқарув органига юклатилиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун
35¹-modda. Банкнинг исломий молия кенгаши
(35¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.