«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун

35-modda. Банк бошқаруви

(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)

Банк бошқаруви банкни бошқаришнинг ижро этувчи органи бўлиб, у банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган фаолият стратегияси ва уни бошқариш тизимига мувофиқ банкнинг фаолиятига оператив бошқарувни амалга оширади ҳамда банкнинг фаолияти учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади. Банк бошқаруви: стратегик мақсадларни, корпоратив бошқарув сиёсатини, банкнинг бошқа ички сиёсатларини, шу жумладан таваккалчиликларни аниқлаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва таваккалчиликлар тўғрисида хабардор этиш, капиталнинг етарлилигини лозим даражада сақлаб туриш сиёсатини амалга ошириши; банкнинг тегишли ва шаффоф ташкилий тузилмасини, шу жумладан ваколатларни ва жавобгарликни банк ходимлари ўртасида ўз ваколатлари доирасида тақсимлашни таъминлаши; банк ходимларининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириши; банкнинг қабул қилинган йиллик бизнес-режасини бажариши, шунингдек банк акциядорларининг умумий йиғилишига ва кузатув кенгашига бажарилган ишлар, банкка нисбатан қўлланилган чоралар ҳамда санкциялар тўғрисидаги ҳисоботни даврий равишда тақдим этиши; банк уставида ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт. Банк бошқаруви банк акциядорларининг умумий йиғилишига ва кузатув кенгашига ҳисобдордир. Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк бошқаруви исломий банк фаолиятининг исломий молия стандартларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш учун жавобгардир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.