1. Давлат ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлиб, иш топишда қийналадиган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналарга; умумий таълим мактабларини, бошқа ўқув юртларини битирган ёшларга; Қуролли Кучлардан, ИИВ қўшинларидан, чегара қўшинларидан, миллий хавфсизлик қўшинларидан бўшатилганларга; ногиронларга, пенсия ёшига яқинлашиб қолган кишиларга; қамоқдан озод қилинган ёки суд қарори билан мажбурий даволанишга юборилганларга (қуйида ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар деб юритилади) қўшимча иш жойлари ва ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, иш ўргатишнинг махсус дастурларини ташкил этиш йўли билан ва бошқа чоралар билан қўшимча кафолатларни таъминлайди.
2. Халқ депутатлари Советлари корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун мўлжалланган махсус иш жойларининг, шу жумладан иш билан банд қилишнинг мослашувчан шаклларининг энг кам миқдорини белгилаб берадилар.
3. Бундай шахсларни белгиланган квоталардан ортиқ равишда ишга қабул қилган корхоналарга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг қарорлари билан даромад солиғи тўлашда, республика ва маҳаллий бюджетларга бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар берилади. Бундай имтиёзлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun
7-modda. Аҳолининг айрим тоифалари учун иш билан таъминлашнинг қўшимча кафолатлари
(7-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 854-ХII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 238-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.