1. Давлат аҳолининг иш билан тўла ва самарали таъминланишига кўмаклашишга, меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиб беришга масъул бўлиб:
машғулот ва иш турини эркин танлашни;
ишга қабул қилишдан асоссиз бош тортиш ва ишдан асоссиз бўшатишдан муҳофаза қилишни;
касб ўрганиш ҳамда ишли бўлишда, машғулот ва меҳнат шароитларида, иш ҳақи ва даромадлар олишда, хизматда юқорига кўтарилишда барча меҳнаткашлар учун тенг имкониятлар таъминлашни;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар буюртмаларига биноан тайёрланган — давлат ўқув юртларини битирган ёш мутахассисларга камида3 йилга эгаллаган касбига (мутахассислигига) яраша иш берилишини;
қонунлар билан белгиланган тартибда бепул умумий таълим ва касб тайёргарлигини ҳамда қайта тайёрлашни;
таълим системаси ва иш билан таъминлаш давлат хизматларининг ихтисослаштирилган марказларида ёки бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаган ҳолда янги касб-корга бепул ўргатишни, малака оширишни;
бошқа жойга ишга юбориш муносабати билан моддий харажатларни қоплашни;
одамларнинг ёши ва ўзга хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш учун муддатли меҳнат шартномаларини тузиш имкониятини кафолатлайди.
2. Давлат идоралари ишчи кучига талаб ва таклиф, ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, касбга йўналтириш ва ижтимоий меҳнат қобилиятини тиклаш имкониятлари тўғрисида статистика маълумотлари ва ахборотлар эълон қилинишини таъминлайди.
lex.uz’dagi asl matn«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun
6-modda. Меҳнат қилиш ҳуқуқига давлат кафолатлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.