Халқ депутатлари маҳаллий Советлари иш билан таъминлаш давлат хизматларининг таклифларига мувофиқ ва уларнинг иштирокида ўз мулки бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ҳамда шартномалар асосида бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширилишини ташкил этадилар.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажаришга доир шартномалар давлат иш билан таъминлаш хизматларида рўйхатдан ўтган ва ишсизлик мақомини олган фуқаролар билан 2 ойгача (бу муддатни узайтириш ва ишсизлик муддатини узайтириш ҳуқуқи билан) муддатга тузилади.
Жамоат ишларини бажариш чоғида фуқароларга бажарилаётган ишга қараб, бироқ 15 фоиз оширилган ишсизлик нафақаси миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш, ана шу ишлар муддатини умумий ва узлуксиз меҳнат стажига қўшиш, пенсия таъминоти ва вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан нафақалар олиш ҳуқуқи кафолати берилади.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган шахсларга тўланадиган иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган қисми корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, қолган қисми эса маҳаллий бюджет маблағларидан ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Аҳолининг турли гуруҳлари учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби ва уларни ўтказиш шартлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun
24-modda. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 854-ХII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 238-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.