1. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси республика миқёсида ва маҳаллий даражада вужудга келтирилиб, иш билан таъминлаш сиёсатини рўёбга чиқариш борасидаги чора-тадбирларни пул билан таъминлашга ва иш билан таъминлаш идораларининг самарали фаолият кўрсатишига мўлжалланади.
2. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган тартибда:
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кооперативлар ва бошқа иш берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати табақалаштирган ҳолда белгилайдиган, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг уч фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги мажбурий ажратмалари (бу харажатлар маҳсулот таннархига қўшилади);
республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларидан тегишли бюджетларни шакллантириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва халқ депутатлари Советлари белгилайдиган миқдордаги дотациялар;
ихтиёрий ионалар, ушбу Қонуннинг 21 ва 40-моддаларига мувофиқ ундириладиган жарималар ва бошқа тушумлар ҳисобига ташкил топади.
Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан, иш билан таъминлашга кўмаклашиш хизмати ва уларнинг туман бўлимлари қошида иш ўринлари ташкил этиш мақсадида очилган иш ўринлари ташкил этиш мақсадида очилган корхоналар тижорат фаолиятидан олинадиган фойдадан ундириладиган солиқлардан, шунингдек давлат ва божхона божлари тўловларидан озоди қилинади.
Бунда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативларнинг ажратмалари ҳисобига ҳосил бўладиган иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларининг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иш билан таъминлаш хизматларининг тасарруфида қолади (сўнгра улар ноҳиялар ва шаҳарлар учун тақсимланади), 30 фоизи эса республика даражасида марказлаштирилади.
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасининг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилиши мумкин эмас ва улар келгуси молия йилига ўтади.
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси тижорат фаолиятидан олинадиган фойдадан ундириладиган солиқларнинг ҳамма турини тўлашдан, шунингдек давлат ва божхона пошлиналаридан озод қилинади.
3. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини нималарга сарфлаш аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги тегишли республика ва минтақа дастурларида белгилаб берилади.
lex.uz’dagi asl matn«Aholini ish bilan ta'minlash to'g'risida»gi qonun
23-modda. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси
(23-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 854-ХII-сон Қонуни билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 238-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.