Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ташувчи тўғрисида зарур бўлган ахборотни олиш;
ташувчини эркин танлаш ва ташиш учун шартнома тузиш;
қоидаларда ёки ташиш шартномасида белгиланган тарзда ташувчи томонидан ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишидан баҳраманд бўлиш;
ташиш туфайли етказилган зиённи ва маънавий зарарни қонунчиликка мувофиқ тўлаттириш ва қоплаттириш;
ташиш шартномасида кўрсатиб ўтилган шартлар ташувчи томонидан бузилган тақдирда хизматлар кўрсатилишидан воз кечиш;
ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
Йўловчилар ташиш чоғида йўловчи қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
йўловчилар ташиш учун очиқ бўлган ҳар қандай йўналишга чипта сотиб олиш, чиптада белгиланган жойни эгаллаш;
шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда етти ёшгача бўлган болаларни ўзи билан бепул олиб юриш;
шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобусда беш ёшгача бўлган бир болани алоҳида жой берилмаган ҳолда бепул олиб юриш, беш ёшдан ўн ёшгача бўлган бола учун алоҳида жой берилган ҳолда чипта тўлиқ қийматининг 50 фоизини тўлаб чипта сотиб олиш ва ўн ёшгача бўлган икки ёки ундан ортиқ бола олиб юрилганда улардан бири бепул олиб юрилади, қолганлари учун — алоҳида жой берилган ҳолда чипта тўлиқ қийматининг 50 фоизини тўлаб чипта сотиб олинади;
шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида йигирма килограммдан ошмайдиган оғирликдаги багажни, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — белгиланган ўлчамлардаги багажнинг бир ўрнини ўзи билан бепул, кўрсатиб ўтилган нормалардагидан ортиқча багажни эса — ҳақ эвазига олиб юриш;
ташиш бошланмасидан олдин чиптани топшириш ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олиш. Тўланган сумманинг ташувчи томонидан қайтарилиш тартиби қонунчилик билан белгиланади;
йўловчиларни ташувчи рейслар кечиккан ёки бекор қилинган тақдирда етказилган зиённи ва маънавий зарарни қонунчиликка мувофиқ тўлаттириш ва қоплаттириш.
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида берилган имтиёзларни татбиқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун
19-modda. Мижознинг ҳуқуқлари
(19-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.