Мижозга хизмат кўрсатиш чоғида ташувчи:
ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши;
сертификатга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган ишга яроқли транспорт воситаларидан фойдаланиши;
ташиш шартномаси шартларига риоя қилиши;
йўловчилар, багаж ва юклар ташишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиши;
йўловчи, багаж ёки юкни тайинланган жойига ташиш шартномасида белгиланган муддатда элтиб қўйиши. Агар элтиб қўйиш муддати ташиш шартномасида белгиланмаган ва назарда тутилмаган бўлса, элтиб қўйиш оқилона муддатларда амалга оширилиши лозим;
йўловчининг хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг зарур қулайликлари ва шартларини таъминлаши;
багаж ва юкларнинг ташишга қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб олувчига берилгунга қадар сақланишини таъминлаши;
йўл ҳаракати хавфсизлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаши;
ташувчи ташишни давом эттиришдан бош тортган тақдирда мижоз кўрган зарарни қоплаши;
автомобилда ташишлар бўйича белгиланган тартибга мувофиқ ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш ишларини юритиши;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонун
18-modda. Ташувчининг мажбуриятлари
(18-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.