Рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишда, шунингдек нотариус томонидан битимларнинг тасдиқланишидан олдин кўрикдан ўтказилишида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги маълумотлар ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан олиб қочилган ва ўғирланган автомототранспорт воситалари бўйича маълумотлар базаси билан таққосланади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчиликка мувофиқ автомототранспорт воситаси бошқа шахсга ўтказилишига тақиқ ёки хатловнинг мавжудлиги юзасидан текширилади.
Бунда автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштириш мақсадида нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги битимлар тасдиқланишида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги маълумотлар ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг олиб қочилган ва ўғирланган автомототранспорт воситалари бўйича маълумотлар базаси билан интеграция қилиш орқали таққосланади.
Автотранспорт воситаларига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
8-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 8-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.