Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)

7-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 7-банд

Автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилиши ҳақидаги битимлар нотариус томонидан тасдиқланиши давомида автомототранспорт воситасининг рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларнинг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига мос келиши юзасидан мурожаат қилувчилар томонидан текширилади ва бу ҳақида шартномада акс эттирилади. Дистрибютор ва дилер ташкилотлари томонидан илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини, шу жумладан, улар томонидан «TRADE-IN» ва «TRADE-UP» дастурлари бўйича олди-сотди шартномасини расмийлаштиришдан олдин: Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 24-моддаси тўртинчи қисми талабларига риоя этган ҳолда хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олиниши; автомототранспорт воситаси рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига мос келиши юзасидан текширилиши учун сотиб олувчининг танловига кўра хоҳлаган ҳудудий ДЙҲХХ органларига тақдим этилиши зарур. Бунда автомототранспорт воситасини кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича кўрикдан ўтказиш маълумотлари ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан бериладиган маълумотномага кўрикдан ўтказган мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кўрикдан ўтказиш санаси кўрсатилган ҳолда ва мансабдор шахснинг имзоси билан белгиланган намунадаги штамп босилиши йўли билан қайд қилинади. Штамп ўн календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.