Автомототранспорт воситаси ҳисобдан чиқарилганда автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига ҳисобдан чиқаришнинг сабаблари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ва (ёки) автомототранспорт воситасининг РЎДРБи йўқолганда, уларнинг ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида мавжудлиги текширилгандан сўнг, автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ва (ёки) автомототранспорт воситасининг РЎДРБи йўқолганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади. Бунда ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ва (ёки) автомототранспорт воситасининг РЎДРБи тўғрисидаги маълумотлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ахборот марказига юборилади.
Зарурат бўлганда, автомототранспорт воситасининг эгасига ўрнатилган тартибда автомототранспорт воситасининг рақам агрегатлари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома берилади.
lex.uz’dagi asl matnАвтомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (ВМ қарори №683, 2017)
63-band. 7-боб. Автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш — 63-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.